Спорт | 22:54 / 11.06.2016
7001
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016: Уэльс Словакияни мағлубиятга учратди

Бугун, 11 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасида В гуруҳи вакиллари Уэльс ва Словакия терма жамоалари учрашуви бошланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ уэльсликлар етакчиси 25 метр масофада белгиланган жарима зарбасини голга айлантирди - 1:0.

61-дақиқада эса майдонга тушганига 49 сония бўлган Дуда ҳисобни тенглаштиришга эришди.

81-дақиқада эса британияликлар ҳужумчиси Робсон-Кану жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.
 

Уэльс – Словакия 2:1
Голлар: 1:0 – 10 Бэйл, 1:1 – 61 Дуда, 2:1 – 81 Робсон-Кану.
Уэльс – Уорд, Уильямс, Дэвис, Тэйлор, Честер, Бэйл, Эдвардс (Ледли, 69), Уильямс (Робсон-Кану, 71), Рэмзи, Аллен, Гантер.
Словакия – Козачик, Дюрица, Шкртел, Пекарик, Швенто, Гамшик, Грошовски (Дуда, 60), Мак, Куцка, Вайсс (Стох, 83), Дюриш (Немец, 60).
Огоҳлантиришлар: Грошовски (31), Мак (78), Вайсс (80), Куцка (83).