Жамият | 07:25 / 12.06.2016
16864
1 дақиқада ўқилади
Инглиз фанатлари Англия-Россия учрашувида Путин ва Шарапова номига ножўя сўзлар билан ҳайқиришди
Англия терма жамоаси мухлислари Евро-2016’да Россияга қарши учрашувда Россия президенти Владимир Путин ва теннисчи Мария Шарапова номига ножўя сўзлар билан ҳайқиришди. Бу ҳақда манчестерлик журналист Саймон Раунтри ўз твиттерида маълум қилди.
Жумладан, инглиз мухлислари "Путин Қримни ўғрилагани" ҳақидаги сўзларни айтишган. Маълум қилинишича, бундай ҳайқириқлар икки жамоа мухлислари ўртасида жанжал чиқишига олиб келган.