Жамият | 11:21 / 14.06.2016
15355
1 дақиқада ўқилади

Кличко журналистнинг турмуш ўртоғи ҳақидаги саволига жавобан уни ўпиб қўйди

Киев мэри Виталий Кличко 1+1 телеканалига интервью берди. Интервью давомида журналист аёл ундан оиласи ҳақида сўради. 

Бунга жавобан у "оиламга оид шахсий саволларга келсак, мен оилавий ҳаётга бағишланган алоҳида бир кўрсатувда бажонидил иштирок этардим" деди. 

Шундан сўнг журналист Киев мэридан турмуш ўртоғининг Германияда чиқарган пластинкасини эшитган ё эшитмаганлигини сўраб мурожаат қилди. Бу саволга жавобан Кличко журналист аёлга бўса ҳадя этди.

"Сизни бўса ҳадя қилсам бўладими? Мен астойдил шуни истаяпман", - деди у. 

Кличко журналист аёлни ўпиб қўйиб, саволга жавоб бермай кетди.