Жаҳон | 23:28 / 23.06.2016
5398
2 дақиқада ўқилади

Обама америкаликларни муҳожирлардан қўрқмасликка чақирди

АҚШ президенти Барак Обама фуқароларни муҳожирлардан қўрқмасликка чақирди, чунки улар Американи кучлироқ қилади.

Аввалроқ АҚШ Олий суди Обаманинг 2014 йилдаги иммиграцион режасини қўллаб-қувватламади. Бу режа миллионлаб ноқонуний муҳожирларга ишлашга рухсат беришни кўзда тутган.

"Муҳожирлар бизнинг феъл-атфоримизни шакллантирган ва бизни кулчироқ қилган... Менинг қатъий фикримча, иммиграциядан қўрқмаслик керак. Биз ҳозир эҳтимол биздек кўринмаган, биздан ўзгача ибодат қиладиган ва ўзгача фамилияга эга бўлганлардан девор билан ҳимояланишимиз керак эмас, чунки америкалик бўлиш бундан анча каттароқ нарсадир. Бизни ҳаммамиз тенг яратилганимиз, ҳаммада ўзининг ҳаётини истагандек яратишга имкон борлиги борасидаги умумий ғоялар америкалик қилади", деб айтди Обама махсус мурожаатида.

Обама шу тариқа АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг ноқонуний миграцияга қарши кураш учун Мексика билан девор қуришга ваъдасига ишора қилди.

Обама АҚШ 200 йилдан кўпроқ вақт ичида мамлакатнинг ривожланишига кўмак берган бир неча миграция тўлқинини бошдан кечирганини эслатиб ўтди.

"Барча тадқиқотларнинг кўрсатишича, хоҳ ирланд, поляк, немис, италян, хитойлик, япон, мексикалик ва кениялик бўлсин, улар иккинчи авлодида америкаликдир, улар биз кабидир. Чунки биз бир хил кўринишга эга эмасмиз ва бизнинг фамилияларимиз бир хил эмас. Бироқ биз миллатимиз асосланган умумий қадриятларга эгамиз", деб қўшимча қилди отаси Кениядан АҚШга келган Обама.

Ноқонуний миграция муаммоси АҚШда бугунги кунда энг ўткир муаммолардан бири ҳисобланади, чунки нолегаллар иш ўринларини банд қиладилар ва мамлакат бюджетига солиқ тўламайдилар ҳамда шу тариқа иқтисодиётга зиён етказадилар.