Жаҳон | 09:48 / 25.06.2016
13631
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Туркиянинг ЕИга қабул қилинмаётгани сабабини айтди
Туркия президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, ЕИ яқин орада ҳеч нарса ўзгармаса, Буюк Британиядан ўрнак олиб, ташкилотни тарк этишни хоҳлаб қолувчи мамлакатларга дуч келади, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.
Эрдўған Бирлашган Қиролликнинг ЕИдан чиқишига ойдинлик киритувчи референдум натижалари эълон қилингач берган баёнотида, ЕИ исломофобия туфайли Туркиянинг ташкилотга аъзо бўлишини ортга суриб келаяпти, деган фикрларни илгари сурди.
Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк Вальтер Штайнмайер ЕИ мамлакатлари Brexit учун Буюк британиядан ўч олмасликлари кераклигини айтган эди.
фото: REUTERS/MURAD SEZER