Спорт | 19:59 / 26.06.2016
5384
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016: Франция Гризманнинг дубли эвазига Ирландияни енгиб, чорак финалга чиқди

Бугун Лион шаҳридаги Stad de Lion стадионида Европа чемпионати нимчорак финали доирасида турнир мезбонлари Франция терма жамоаси Ирландияга қарши ўйин ўтказди.

Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Поль Погба Шей Лонгга нисбатан қоида бузди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Брэйди аниқ амалга оширди 1:0.

Иккинчи бўлимда эса Антуан Гризманн 2та гол уриб, французларга ғалаба келтирди.

Ўйиннинг 66 дақиқасида ирландияликлар ҳимоячиси Даффи қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Евро-2016. 1/8 Финал.
Франция – Ирландия 2:1

Голлар: 0:1 – 2, пенальти Брэйди, 1:1 – 57 Гризманн, 2:1 – 61 Гризманн.
Франция – Льорис, Рами, Эвра, Санья, Косьельни, Матюиди, Канте (Коман, 46; Сиссоко, 90), Пайет, Погба, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 74).
Ирландия – Рэндолф, Кио, Уорд, Коулмэн, Даффи, Брэйди, Маккарти (Хулахан, 72), Хендрик, Макклейн (О′Ши, 69), Лонг, Мерфи (Уолтерс, 65).
Огоҳлантиришлар: Коулмэн (25), Канте (27), Хендрик (41), Рами (44), Лонг (72).
Четлатиш: Даффи (66).