Спорт | 02:50 / 26.06.2016
10630
1 дақиқада ўқилади

Евро-2016. Португалия қўшимча таймларда ғалабани илиб кетди

Европа чемпионатида учинчи чорак финалчи ҳам аниқланди. Лансда Португалия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча таймларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда эса Рикардо Куарежма фаолиятидаги энг муҳим голни уриб жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Энди чорак финалда Португалия Польшага қарши ўйинда майдонга тушади.

Евро-2016.1/8 финал
Хорватия-Португалия 0:1
Гол:
Куарежма (116)