Жаҳон | 14:02 / 29.06.2016
7903
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британия пойтахтида "евромайдон" бўлиб ўтди

Буюк Британияда Brexitга қарши илк норозлик намойишлари бўлиб ўтди. 28 июнь куни Лондон шаҳри марказида, Британиянинг ЕИдан чиқишига қарши биринчи йирик наойиш ташкил этилди. Унда бир неча минг киши иштирок этган. Намойишчилар Трафальгар майдонида тўпланиб, у ердан парламент биноси томон йўл олишди, деб хабар қилмоқда BBC.

Трафальгар майдонига тўпланганлар, "ЕИ биз сени яхши кўрамиз", дея бақиришган. Улар, шунингдек, "Лондон– Европа шаҳри", "Мен Европамдан чиқмайман" каби шиорларни кўтариб олишган.

Митинг қатнашчилари, ЕИдан чиқиш кампаниясига етакчилик қилган Лондоннинг собиқ мэри Борис Жонсонни ҳам ҳақорат қилган. 

Митинг ташкилотчилари Facebook тармоғида эълон беришгач, кейинроқ хавфсизлик нуқтаи-назаридан уни бекор қилишди. Бекор қилишга, Трафальгар майдони 10 минг кишини бағрига олиши, 50 минг киши эса митингда иштирок этиш истагини билдиргани сабаб бўлган. 

ЕИ таркибидан чиқишни хоҳловчилар ўз навбатида Британия пойтахтида парламент биноси томон катта юришни ўтказишни режалаштиришган. 


 

 фото: AFP

Мавзуга оид