Жаҳон | 19:04 / 29.06.2016
9195
1 дақиқада ўқилади
ЕИнинг 27 мамлакати ташкилотда қолиш истагини билдирди
Европа Иттифоқининг Брюсселда бўлиб ўтган норасмий саммитида қатнашган ташкилотга аъзо 27 давлат вакиллари, Евроиттифоқ таркибида қолиш истагини изҳор қилишди, деб баёнот берган музокаралар якунида Польша бош вазири Беата Шидло.
"Бугунги музокараларда иштирок этган барча 27 давлат якдиллик билан бирга бўлишликни маъқуллади. ЕИ — бу 27 мамлакат иттифоқи. Бизнинг хоҳишимиз шундай. Хоҳлардикки, шундай давом этсин. Ҳаммамиз бўлинмаслик учун, парчаланиш давом этмаслиги учун барча чораларни кўришимиз керак", — деган Беата Шидло.
У, саммитда бошқа бирон давлат ҳам Буюк Британиядан ўрнак олиб, ташкилотни тарк этиши хусусида фикр билдирдими? деган саволга шундай жавоб берган.
Мавзуга оид
08:08
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024