Жаҳон | 22:57 / 29.06.2016
31409
1 дақиқада ўқилади

ОАВда Истанбул аэропортида теракт содир этган террорчининг сурати эълон қилинди

Hurriyet нашриёти Истанбул аэропортидаги камералар орқали тасвирга туширилган террорчилардан бирининг суратини эълон қилди.
Маълум бўлишича, уни оёқ кийимларидан аниқлашган.

Истанбул аэропортида худкуш-террорчи томонидан учта теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, теракт натижасида 41 киши ҳалок бўлган, 239 нафари эса жароҳатланган.

Аввалроқ, терговчилар Истанбул аэропортидан портлатилмаган гаранаталар топишгани ҳақида маълум қилинган эди.