Жаҳон | 17:20 / 30.06.2016
20278
1 дақиқада ўқилади

Кузатув камералари бўйича жаҳон рейтинги эълон қилинди

PwC компанияси дунёнинг 12та энг йирик мегаполисларида аҳоли жон бошига тўғри келадиган кузатув камералари бўйича тадқиқот ўтказиб, унинг натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Россия пойтахти Москва иккинчи ўринга муносиб кўрилган, деб хабар қилган "Москва" шаҳар янгиликлар агентлиги. Пойтахт қурилиш сиёсати департаменти раҳбари Сергей Левкин шу ҳақда маълум қилган.

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Лондон шаҳри эгаллаган. Маълумотларга кўра, Москвада ҳар минг киши ҳиссасига 11,63 дона кузатув камераси тўғри келади. Бу рақам, Ҳонконгдагидан 2 марта, Пекин кўрсаткичидан 6 мартага кўп демакдир. 

Тадқиқотда шунингдек, Нью-Йорк, Сан-Паулу, Берлин, Сингапур, Мехико, Шанхай, Токио ва Сеул шаҳарларига оид рақамлар ҳам келтирилган.

Бундан ташқари, Левкиннинг қайд этишича, «Ахборот шаҳри» дастурини амалга ошириш натижасида Wi-Fi ҳудудлари бўйича ҳам Москва Сеулдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаган. 
 

Мавзуга оид