Медведев озиқ-овқат эмбаргосини 2017 йил охиригача узайтирди
Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев, жавоб санкциялари муддатини 2016 йил 6 августидан 2017 йил 17 декабрига қадар узайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда, Rambler News Service хабар қилмоқда.
Унга кўра, АҚШ, ЕИга аъзо мамлакатлар, Канада, Австралия, Норвегия, Украина, Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейндан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хом-ашё ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб киришга жорий қилинган тақиқ муддати бир йилдан кўп вақтга узайтирилган.
Аввалроқ, ЕИ 1 июль куни Россияга нисбатан жазо чораларини 2017 йил 31 январигача узайтиришга қарор қилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Медведевнинг баёнотига кўра, тақиқ маҳсулотлари рўйхати ўзгармаган.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024