Жаҳон | 15:54 / 04.07.2016
9617
1 дақиқада ўқилади
Ироқ бош вазири террористлиги учун ҳукм қилинганларнинг барчасини зудлик билан қатл этишни буюрди
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий мамлакат ҳудудида террорчи сифатида ўлимга ҳукм қилинган барча маҳбуслар учун ҳукмни зудлик билан ижро этиш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда Al Sumaria хабар тарқатган.
Расмий манбанинг маълумотига кўра, бош вазир шу ҳақдаги фармойишини Адлия вазирлигига ҳам юборган.
Қайд этилишича, вазир бу орқали 3 июль куни Бағдод шаҳрида содир этилган ва 200 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт учун жавоб қайтармоқда.