Спорт | 19:19 / 04.07.2016
8675
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 расмий қўшиғи тақдим қилинди

Бошланишига деярли бир ой қолган Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларининг расмий қўшиғи тақдим қилинди.  

Бразилиялик қўшиқчилар Тиагинью ва Промоте шу муносабат билан "Alma e Coração" ("Қалб ва юрак") деб номланган қўшиқ ёзишди.

Риодаги Олимпиада 5-21 август кунлари бўлиб ўтади. Ўйинлар очилиши маросими машҳур Маракана стадионида бўлиб ўтади.