Жаҳон | 23:18 / 04.07.2016
15636
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони, БАА, Қатарда Рамазон ҳайити айёми 6 июль куни нишонланиши эълон қилинди

Саудия Арабистони ва Қатар оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра,  5 июль сешанба куни Рамазон ойининг сўнгги куни деб эълон қилинган. Қатарнинг Вақф ва ислом ишлари бўйича вазирлиги 6 июль  -  чоршанба куни эса Шаввал ойининг биринчи куни ва Ийд ал-Фитрнинг бошланишини маълум қилди. 

БАА Адлия вазири Султон ибн Саид Ал Бади ҳам Абу Дабида йиғилиш ўтказиб, шом намози вақтидан сўнг, БААда Ийд ал-Фитрнинг бошланиш санасини эълон қилган. Унга кўра, амирликда 6 июль куни Рамазон ҳайити нишонланади. Шунингдек, Саудия Арабистони, Қатар, Австралия давлатларида ҳам Рамазон ҳайити 6 июль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Ийд ал-Фитр куни 6 июль куни нишонланади.