Жамият | 14:53 / 04.07.2016
50665
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида ҳайит намози нечада ўқилишига ойдинлик киритилди

Ўзбекистондаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2016 йил 6 июль, чоршанба куни эрталабки соат 05:15 да ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.

Қуйидаги видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслаш мумкин.