Ўзбекистон | 15:07 / 05.07.2016
13158
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда кам учрайдиган хасталикларни даволаш учун дори-дармонлар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги кам учрайдиган касалликларни даволаш бўйича дори-дармонларнинг ягона рўйхатини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Norma.uz.
Рўйхатга 129 номдаги дори-дармон киритилган бўлиб, касаллик номи, гуруҳи ва коди ҳам қайд этилган.
Ушбу рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишиб олишингиз мумкин.