Киевда Саакашвилининг зирҳланган жипи ўғрилаб кетилди
7 июль тунги пайт Киевда Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилининг зирҳланган Toyota Land Cruiser йўлтанламаси ўғрилаб кетилди. Машинанинг нархи 15,5 млн рублни ташкил қилади, деб ёзмоқда Украина бош прокуратурасига иқтибос келтирган ҳолда "Страна.ua" нашри.
Прокуратура маълумотларига кўра, жипни Гуга лақабли ўғри Сергей Глонти жиноий гуруҳи аъзолари олиб қочган. Глонти Венгрияга бу мамлакатнинг фуқаролигини ноқонуний олиш мақсадида фирибгарликда айбланиб, экстрадиция қилиниши керак. Глонти 21 июнда Киевда қўлга олинган, ҳозирда у тергов изоляторида сақланиб, экстрадиция масаласи бўйича суд қарорини кутмоқда.
Украина бош прокуратураси ходимлари фикрича, ўғрилар машинани суд ҳакамлари Глонтига ён босишлари, унинг адвокатлари далилларига рози бўлишлари ва уни озодликка қўйиб юборишлари мақсадида ўғрилашган. Қайд қилинишича, фақат шу ҳолдагина машина эгасига қайтарилиши мумкин.
Мавзуга оид
08:13 / 15.08.2024
Россия Одессага баллистик ракета билан ҳужум қилди
12:21 / 14.08.2024
Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
22:38 / 06.08.2024
Грузия парламенти спикери Саакашвили афв этилиши мумкинлигини айтди
08:00 / 24.05.2024