Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДР ракетаси парвозига оид турли фикрларни билдирди
Америка ва Корея республикаси ҳарбий экспертлари, Шимолий Кореянинг сувости кемасидан учирган баллистик ракетаси парвозини турлича баҳолаган. Хусусан, АҚШ стратегик қўмондонлиги хабарига кўра, КХДРнинг KN-11 русумли ракетаси «Синпо» таснифидаги сувости кемасидан Япон денгизи ҳавзасида учирилган ва айни денгизга қулаган, деб хабар қилмоқда Reuters.
Аниқлик киритилишича, АҚШ ҳарбийлари ракетанинг қулаши билан тамомланган парвозни кузатиб туришган. У, Шимолий Америка ҳудудига таҳдид солмаган.
Жанубий Корея мудофаа маъмуриятидаги манбалар эса, америкалик ҳамкасбларининг фикрига қўшилишни хоҳламаяпти. Уларнинг тахмин қилишларича, ракета 10 км баландликда портлаган бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Жанубий Кореянинг «Ёнхап» агентлиги. Ракета, бир неча километр узоқликка уча олган.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024