Америкалик олимлар смартфонларни YouTube орқали бузиб кириш йўлини топишди
Американинг Беркли ва Жоржтаун университети олимлари мобил қурилмаларни YouTube хостингидаги видеороликларга киритилган яширин овозли буйруқлар ёрдамида бузиб киришнинг самарали усулини ишлаб чиқишди. Бу ҳақида ZDNet портали маълум қилди.
Олимларнинг сўзларига кўра, қурилмани бузиш учун гаджетнинг эгаси YouTube каналидаги роликларни кўришининг ўзи кифоя.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бузиб кириш "ташқаридан" амалга оширилиши ҳам мумкин - YouTube каналидаги видеороликларни смартфонга яқин қурилмаларда (ноутбук, ПК, смарт-ТВ) кўрилса, буйруқлар девайсга йўналтирилади ва шу йўл билан унга бузиб кирилади.
Смартфонларни бузиб киришнинг бундай усули хакерларга мобил қурилмаларга зиён етказадиган дастурий таъминот юбориш ёки конфигурация параметрларини сохталаштириш имконини беради.
Мавзуга оид
23:14 / 23.09.2024
YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда
23:50 / 06.09.2024
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
23:05 / 04.09.2024