ИШИД янги видеомурожаат тарқатди
ИШИД террорчи гуруҳи Британиялик фотомухбир Жон Кэнтли акс этган навбатдаги видеолавҳани эълон қилди. Кентли 2012 йилдан бери жангарилар қўлида ҳибсда сақланади, деб ёзган The Mirror нашри.
Хабарларга кўра, янги 3 дақиқали лавҳада, озиб кетган Кэнтли Ироқнинг Мосул шаҳри университети вайроналари олдида кўринади. У, таълим муассасасининг Америка етакчилигидаги коалиция авиазарбалари оқибатида 3 ой муқаддам йўқ қилингани ҳақида ҳикоя қилади. Бунинг оқибатида, 103 киши яраланган, 15 киши қурбон бўлган.
Бундан ташқари, коалиция авиазарбаларини танқид қилишга ўзида журъат топган Кентли ИШИД қилмишлари хусусида лом-мим демайди.
«Нега коалиция университетни йўқ қилишга қарор қилган экан? Бу ерда ҳеч ким айни саволга жўяли жавоб бера олмайди», — дейди британиялик фотомухбир.
Маълумки, Жон Кэнтли ИШИДнинг бир неча ташвиқот видеолавҳаларида аввал ҳам намоён бўлганди. Хусусан, ўтган йилнинг февраль ойида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги тарихий ёдгорликларнинг вайрон бўлишида ғарб мамлакатларини айблаган эди.
Мавзуга оид
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:44 / 03.09.2024
Швейцария 33 йилдан кейин Ироқдаги элчихонасини қайта очди
20:26 / 13.08.2024