Жаҳон | 15:02 / 14.07.2016
11153
1 дақиқада ўқилади
Атамбаев Меркелга ЕИ билан яқинлашишни исташи ҳақида айтди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашув вақтида Европа Иттифоқи билан яқинлашувни исташи ҳақида айтиб ўтган. Бу ҳақда Риа Новости агентлиги хабар тарқатган.
"Қирғизистон ЕИ билан ҳамкорликни фаоллаштириши зарур. Мен иттифоқнинг Қозоғистон билан тузган шартномалари Қирғизистон билан ҳам тузилишига жуда умид қиламан", деган Атамбаев.
Меркель бу жараённи қўллаб-қувватлашини қайд этиб ўтган.
Бундан олдинроқ, Меркель хоним Қирғизистондаги сафари давомида Атамбаев билан тор доирадаги учрашув бошлагани ҳақида хабар қилинганди.