Жамият | 19:13 / 14.07.2016
18177
1 дақиқада ўқилади
Бухоронинг Жондорида бир дарахтда икки хил мева ҳосил солди
Бухоро вилояти Жондор тумани Зарафшон қишлоғида яшовчи Назрулло Норовнинг 20 сотихли боғида олма, ўрик, шафтоли, нок ва узум парваришланади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Кўчатчилик илмини пухта ўзлаштирган соҳибкор, шунингдек, пайванди кўчатлардан яхшигина даромад олмоқда. Олма ва нок новдаларини пайвандлаш асносида у бир дарахтдан ҳар иккала мева ҳосилини олишга ҳам эришган.