Жамият | 12:26 / 14.07.2016
11946
2 дақиқада ўқилади

«Минор» футбол жамоаси мусобақага тайёр

Фото: vakillik.uz

Жорий йилнинг 8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги” муносабати билан ЎМИ тизимидаги муассасалар жамоалари ўртасида навбатдаги футбол мусобақасини бошлаш учун ёрдамчи ҳакамлар ва гуруҳ сардорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтганлиги ҳақида muslim.uz портали хабар бериб ўтган эди. 

Мазкур турнир олдидан ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллигида Тошкент шаҳар имомларидан иборат "Минор" жамоасининг йиғилиши ўтказилди. Учрашувда жамоа бошлиғи Анвар қори Турсунов жамоа аъзоларига янги мусобақа олдидан зафарлар тилаб, янада катта масъулият билан жамоа шарафини ҳимоя қилишга чақирдилар. Шундан сўнг иштирокчиларга мусобақа учун махсус тайёрланган либослар тақдим этилди. Кўрсатилаётган эътибор ва шарт-шароитлардан мамнун бўлган имом-хатиблар бу сафарги турнирда ҳам ғолиблик мақомини сақлаб қолишга астойдил ҳаракат қилишларини билдирдилар. Эслатиб ўтамиз, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган аввалги турнирда "Минор" жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди. 

Мусобақанинг 1-тур ўйинлари жорий йил 15 июль куни соат 19:00 да бошланиб, унда "Минор" жамоаси “Дўстлик” жамоаси билан тўқнаш келади.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати / Vakillik.uz

Мавзуга оид