Жаҳон | 11:10 / 15.07.2016
8453
1 дақиқада ўқилади

Керри ва Путин Сурия, Украина ҳамда бошқа жараёнларда Россия-АҚШ ҳамкорлиги хусусида суҳбат қурди

Фото: Россия ТИВ

АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин билан Москвада ўтган музокаралар чоғида Сурия масаласини ҳал этишда аниқ қадамнинг ташланмаслиги ва дипломатиянинг кучайтирмаслик ҳолатлари узоқ вақт давом этиши мумкин эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда 15 июль куни АҚШ давлат департаменти маълумотига асосланиб, Reuters хабар бермоқда.

Путин ҳамда Керрининг учрашуви уч соат давом этди. Агентлик маълумотига кўра, томонлар Россия томони ИШИД ва “Жабҳат ан Нусра” террорчилик ташкилотларига нисбатан босимни кучайтириши лозимлиги юзасидан суҳбатлашишди.

Давлат котибининг сўзларига кўра, АҚШ Россия билан муносабатлар нафақат Сурия ва Украина масаласида, балки жараёнлар кетаётган бошқа соҳаларда ҳам “тинчлик сари юзланган”лигига ишонади. 

Ўз навбатида, Путин АҚШ президенти билан бўлган сўнгги телефон суҳбатида Обама Россия билан ҳамкорлик қилишини кўрсатганлигини маълум қилди.