Жаҳон | 10:44 / 15.07.2016
8059
2 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қироли Марокашга ташриф буюрди

Фото: SPA

14 июль куни Саудия Арабистони қироли Абдулазиз ибн Салмон Марокаш Қироллигига уюштирган ташрифи доирасида Танжер шаҳрига қадам ранжида қилди. Бу ҳақида Саудия матбуот агентлиги (SPA) маълум қилди

Қирол Салмон Жиддадан кетишдан аввал у йўқлигида қироллик ишларини бошқариш учун валиаҳд Муҳаммад бин Наифни бош вазир ўринбосари ва ички ишлар вазири этиб тайинлади.

Қиролни Танжердаги Ибн Баттута аэропортида Марокаш Палатаси спикери Рашид Толибий ал-Аламий, Танжер губернатори Тетон Муҳаммад Якобит ҳамда Марокашнинг бир қатор расмий вакиллари кутиб олишди. 

Шунингдек, қиролни қарши олишга Саудия Арабистонининг Марокашдаги элчиси Абдулазиз бин Муҳиддин Хўжа, Марокашдаги Саудия ҳарбий атташеси Набил ал-Обид ва Саудия Арабистони элчихонаси ходимлари ҳозир бўлишди. 

Марокашга қирол Салмон билан бирга молия вазири Иброҳим бин Абдулазиз ал- Ассаф ва бошқа фуқаролик ҳамда ҳарбий расмийлар ташриф буюришди. 

Мавзуга оид