Босфор кўпригидаги турк аскарлари таслим бўлишди
Туркия армияси ҳарбий хизматчилари — давлат тўнтариши тарафдорлари таслим бўлиб, Истанбулдаги Босфор бўғози устига қурилган кўприк устидан кетишмоқда.
CNN Turk телеканалининг воқеа жойидан эфирга узатган видеолавҳаларида (ОАВ хабарларида 50 нафар ҳарбий аскар ҳақида сўз юритилмоқда) аскарлар қўлларини кўтариб, сафга тизилган ҳолда танклар ва бошқа зирҳли техникаларни тарк этаётганини кўриш мумкин.
Аввалроқ, Босфор бўғози хавфсизлик нуқтаи-назаридан танкерлар учун ёпилгани эълон қилинган эди. Кўприкни эса, ҳарбийлар давлат тўнтаришига уриниш чоғида эгаллаб олишганди.
ОАВ хабарларига кўра, аскарлар тўнтаришга қарши намойишга чиқиб, Босфор кўпригидан ўтмоқчи бўлганларни ўққа тутган.
Мавзуга оид
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
19:59 / 15.09.2024
Венесуэла АҚШни мамлакатда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётганликда айблади
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
18:42 / 10.09.2024