Жаҳон | 23:18 / 17.07.2016
9860
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған исёнчилар учун ўлим жазоси зудлик билан қайтарилиши зарурлигини айтди

Google image

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлат тўнтарувига уринишдан кейин ўлим жазоси қайтарилишини орқага сура олмаслигини айтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Эрдўған бу ҳақда Истанбулдаги уйи ёнида тарафдорлари билан мулоқот давомида айтди. Агентлик маълумотларига кўра, Эрдўғанни қўллаб-қувватлаётганлар ўлим жазоси киритилишига чақирганлар. 

"Биз бу талабни инкор қила олмаймиз", деб айтди Эрдўған. Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати ўлим жазосини киритиш масаласини муҳолифат билан муҳокама қилмоқчи.

Эрдўған шунингдек тарафдорларини тўнтарувга қаршилик сифатида кўчалар ва майдонларда 22 июль, жумагача қолишга чақирди, чунки унинг айтишича, унга қарши хавф ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

Аввалроқ Эрдўған тўнтарув сабабли ўлим жазоси қайтарилиши мумкинлигини айтганди.

Туркияда ўлим жазоси Европа Иттифоқига кириш меъёрларига тўғри келиш учун 2004 йилда бекор қилинганди. Туркияда ўлим жазоси 1984 йилдан бери ижро этилмаган.a