Спорт | 20:41 / 17.07.2016
9653
1 дақиқада ўқилади

Роналду Евро-2016 ғолиблиги учун олган мукофотини болалар ракига қарши кураш фондига топширди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа чемпионатидаги ғолиблик учун берилган мукофот пулини хайрия мақсадида йўналтирди.

Хабар қилинишича, футболчи 275 минг евро миқдоридаги маблағни болалардаги онкологик хасталикларга қарши курашувчи фонд ҳисобига ўтказган.

Қайд этилишича, футболчи Европа чемпионлар лигасидаги ғолиблик учун ўзига тўланган бонус маблағларни ҳам шу мақсадга йўналтирганди.

Манба: Tribuna.uz