Asiana Airlines’нинг минглаб мижозларига тегишли шахсий маълумотлар тармоқда тарқалиб кетди
Жанубий Кореянинг Asiana Airlines компаниясининг камида бир неча минг мижозига тегишли шахсий маълумотлар интернет тармоғида кенг тарқалиб кетди. Бундан ташқари хакерлар ташувчининг ҳамкор компаниялари бўлмиш Lufthansa, Singapore Airlines ва бошқаларнинг мижозларига тааллуқли шахсий маълумотларга ҳам бузиб киришган. Бу ҳақида The Korea Times маълум қилди.
“Йўловчиларнинг паспортлари сканерлари, уларнинг уй манзиллари ва телефон рақамлари, ижтимоий суғурта рақамлари, банк ҳисоб рақамлари ва яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар бутун дунё интернет тармоғига тарқатилган”, - деб ёзади газета.
Манбага кўра, сўнгги икки йил ичида компания хизматидан фойдаланган камида 45 минг жанубий кореялик ва хорижлик йўловчи хакерлар қурбонига айланган.
Мавзуга оид
01:19 / 07.09.2024
Германия авиарейсларни кечиктириш ва бекор қилиш сони бўйича етакчига айланди
18:23 / 06.09.2024
Lufthansa Германиядан Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин
07:51 / 13.08.2024
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар жадвалини ўзгартирмоқда
08:55 / 29.07.2024