Жаҳон | 08:42 / 18.07.2016
19682
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда фавқулодда вазият жорий этилди

Фото: EPA

Истанбулда яна фавқулодда вазият жорий этилди, шаҳарга полиция махсус кучларининг қўшимча 1,8 минг ходими ташланган. Бу ҳақда Анадолу ахборот агентлиги маълум қилди

Агентлик маълумотларига кўра, шаҳар полицияси бошлиғига тегишли рухсатсиз ҳавога кўтарилган вертолётларни уриб тушириш буюрилган. Кўчалар полициянинг кучайтирилган нарядлари билан назорат қилинмоқда.    

17 июлда ҳарбий тўнтарувга уриниш иштирокчилари ва ҳукумат кучлари ўртасида Истанбулнинг Сабихи Гекчен халқаро аэропорти яқинида ва Кўня шаҳридаги авиабазада тўқнашувлар содир бўлган.

Мавзуга оид