Жаҳон | 09:49 / 19.07.2016
13154
2 дақиқада ўқилади

Гватемала қамоқхонасида қўзғолон: қурбонлар бор

Фото: Prensa Libre

Гватемаланинг Pavon қамоқхонасида содир этилган қўзғолон қурбонлари сони 13 кишига етди, деб маълум қилган мамлакат ИИВ Франсиско Ривас матбуот анжуманида. 

Аввалроқ, 5 киши, хусусан 1998-йилда ҳуқуқ ҳимоячиси Хуан Херарди ва гватемалалик роҳибни ўлдирганлиги учун 17 йилдан бери қамоқда ўтирган капитан Байрон Лима Олива ҳам борлиги хабар қилинган эди. 

Prensa Libreнинг маълумотларига кўра, исён иштирокчиларидан 3 нафарининг жасади қамоқхонанинг ҳовлисида ёқиб юборилган, яна бир неча кишининг боши танасидан жудо қилинган. 

Мазкур исёнга ахлоқ тузатиш муассасасидаги таъсир доирасига оид тортишув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Қамоқхона маҳбуслари орасида ички қоидалар назоратини қўлига олган Лима Олива, у ерда гиёҳванд моддалар тарқалишини тақиқлаган. Бу эса, 2008-йили бир неча хорижликни ўлдиргани учун 800 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган Такеро исмли бошқа бир қотилга ёқмаган кўринади. 

Айрим маълумотларга биноан, Лима Олива қамоқхона ичкарисида интервью бераётганида ўлдирилган, ОАВ ходими ҳам қурбонлардан бири бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид