Спорт | 10:32 / 19.07.2016
8668
1 дақиқада ўқилади

6 фарзанди бор россиялик машҳур футболчи ўз оиласига ногирон қизчани асраб олди

«Зенит» ва Россия терма жамоаси мураббийи Сергей Семак рафиқаси Анна билан имконияти чекланган Таня исмли қизни асраб олди.

Жуфтлик бу болани болалар уйидан бир неча ой олдин олиб кетгани маълум бўлди. Уни жарроҳлик амалиётидан ўтказишга тўғри келган.

 

Қайд этиш керакки, бу оилада Танядан ташқари яна 6 фарзанд бор.