Жаҳон | 23:13 / 20.07.2016
6498
1 дақиқада ўқилади
Ереванда полиция биносида гаровда ушлаб турилган 5 киши озод қилинди
Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати Еревандаги назорат-пост бўлимидан 5 нафар гаровга олинган кишини озод қилди.
"Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати қуролланган ҳужум, полиция хизматининг назорат-пост полки ҳудудини босиб олиш билан боғлиқ ҳолда 17 июль эрталабдан бугунгача амалга оширилаётган аксилтеррорчилик операцияси давомида гаровда ушлаб турилган 5 кишини озод қилди", дейилмоқда расмий хабарда.
Таъкидланишича, айни вақтда асирда қолаётган одамларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб брилмоқда.