Жаҳон | 07:52 / 21.07.2016
9733
1 дақиқада ўқилади

Британ атом сув ости кемаси Гибралтар қирғоқларида савдо кемаси билан тўқнашиб кетди

Google image

Янги атом сув ости кемаси HMS Ambush Гибралтар қирғоқлари яқинида савдо кемаси билан тўқнашиб кетди, дейилмоқда Буюк Британия мудофаа вазирлиги берган хабарда. 

"Тахминан, соат 13.30да Astute синфидаги HMS Ambush сув ости кемаси сув остига чўкиш ва ўқув манёврларини бажаришда Гибралтар қирғоқлари яқинида савдо кемаси билан тўқнашиб кетди. Биз савдо кемаси билан алоқа қилиб турибмиз, дастлабки маълумотларга кўра, унга зиён етмаган", дейилди вазирликда. 

Мудофаа вазирлигида сув ости кемасига ташқи шикастлар етгани, бироқ ядровий куч қурилмаси ва экипажга шикаст етмагани айтилди. 

Таъкидланишича, воқеа тергов қилина бошланган. 

HMS Ambush сув ости кемаси қурилиши 2003 йилда бошланган, 2013 йилда у Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари сафига ўтказилган. Кема 7400 тонна сув сиғимига эга ва 38 та торпедо ва ракета олиб юриши мумкин.