ЕЧЛ саралашида кун қаҳрамони. Албаниялик дарвозабон "Паненка услуби"да гол уриб, 3та пенальтини қайтарди
Европа чемпионлар лигасининг саралаш босқичи доирасидаги ўйинлардан бирида мухлислар ҳақиқий шоу гувоҳига айланишди.
Албаниянинг «Партизан» клуби дарвозабони ЕЧЛ саралаш босқичи доирасида Венгриянинг «Ференцварош» жамоасига қарши ўйинда спектакль қаҳрамонига айланди.
Жамоаларнинг биринчи ўйинида ҳисоб 1:1 бўлган, жавоб учрашувининг асосий вақтида ҳам шундай ҳисобдаги дуранг натижа қайд этилган. Қўшимча бўлимларда вазият ўзгармагач, пенальтилар серияси бошланган. Иккинчи учрашувда меҳмон жамоа бўлган албанлар жамоаси дарвозабони сериядаги илк зарбани "Паненка услуби"да ижро этган.
Шундан сўнг у дарвозага турган ва рақибларнинг 3 футболчиси йўллаган зарбани тўсган.
Биринчи бўлиб у Венгрия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этиб қайтган, тажрибали футболчи Золтан Геранинг зарбасини бартараф этган.
Унинг қаҳрамонлиги эвазига жамоа кейинги босқичга йўл олди.
Мавзуга оид
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
16:27 / 15.03.2024
ЕЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди
16:37 / 28.11.2023
«Ўлим гуруҳи»да ким қолади — ЕЧЛда кун интригалари
07:30 / 05.10.2023