Ўзбекистон | 20:47 / 24.07.2016
17131
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шарқида гляциал сел тошқинлари кузатилиши мумкин

23−27 июль кунлари Ўзбекистон шарқида, Фарғона водийси дарёлари бўйича гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин. Ўзгидромет марказининг хабар қилишича, бу ҳарорат фонининг юқори бўлиши билан боғлиқ.

Кейинги ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +37…+42 даража атрофида бўлади, жанубий ва чўл ҳудудларида +42…+44 даражага қадар кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13…+18, кундузи 25−27 июлда − +27…+32 даража бўлади.

25 июлга ўтар кечаси ва 25 июль куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.