Жамият | 23:09 / 25.07.2016
11576
1 дақиқада ўқилади

Беларуслик полвон дунёдаги энг катта вертолётни 20 метрга тортиб борди

Фото: © Sputnik

Беларуслик полвон Кирилл Шимко дунёдаги энг катта вертолёт – Ми-26’ни жойидан қўзғатиб, 20 метр масофага тортиб борди. Бу ҳақда 25 июлда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. 

Шимко буни авиация спорти фестивали ўтаётган Минскдаги Липки аэродромида амалга оширди. У вертолётни белидаги камарга маҳкамланган троссда тортиб борди. 

Беларусь фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли вертолётнинг оғирлиги 28,2 тоннадан кўпроқни ташкил қилади. Бу вертолёт 2012 йилда "Қаттиқ ёнғоқ-5" (Крепкий орешек-5) фильмини суратга олишда ишлатилган.

2015 йилда Шимко парвоз қилмоқчи бўлган иккита Як-52 самолётини бир неча дақиқа давомида қўлларида ушлаб тура олган. Ҳар бир самолётнинг парвоз оғирлиги деярли 1,5 тоннани ташкил қилган. Бундан ташқари, полвон темир йўл таркиби, 150 тонналик самолёт, Т-34 танки, БелАЗ самосвали ва 118 тонналик минора кранини ҳаракатлантира олган.