Иқтисодиёт | 12:33 / 25.07.2016
15193
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой янги газ келишувини тайёрламоқда

Ўзбекистон ва Хитой ҳукуматлари янги газ келишувини тайёрлаш бўйича музокараларни бошлаб юборди, деб хабар қилмоқда Sputnik агентлиги ХХР тижорат вазирлигидаги манбага таянган ҳолда. 

Манбанинг қайд этишича, музокаралар бошланғич босқичда турибди ва ҳозирча у фақат 2017 йил учун тузиладими ёки узоқ муддатли шартнома бўладими номаълумлигича қолмоқда. 

«Келишувнинг муддати газ нархи ва унинг ҳажмига боғлиқ бўлиб, унинг муддати борасида аниқлик йўқ», -деган манба. 

«Ўзбекистон сўнгги икки йилда Хитойга газ етказиб бериш ҳажмини кўпайтирди. Шунга кўра, янги келишувни тайёрлашда бирон жиддий муаммо пайдо бўлади, деб ўйламайман. Бизнинг мамлакатларимиз стратегик ҳамкорлар ҳисобланади», - деган агентлик манбаси.

Мавзуга оид