Иқтисодиёт | 14:40 / 25.07.2016
13024
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда янги цемент заводи қурилиши якунланмоқда
Ўзбекистонда яна бир цемент заводи қурилиши якунланмоқда. Бу ҳақида 2016 йилнинг биринчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган фаоллар йиғилиши вақтида маълум қилинди.
Йирик лойиҳалардан саналмиш Қораўзак туманидаги 10 миллиард 600 миллион сўм ва 17 миллион доллар миқдоридаги “Титан цемент” корхонаси қурилиши жорий йилда ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилади.
Бу йилига 200 минг тонна қимматбаҳо қурилиш ашёси – цемент ишлаб чиқариш имконини бериш билан бирга, 200 га яқин янги иш ўрнини яратади.