Спорт | 23:00 / 26.07.2016
11111
1 дақиқада ўқилади
Алишер Усмонов: «Допинг қабул қилган спортчилар халқидан кечирим сўраши керак»
Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари Алишер Усмонов ХОҚнинг Россия спортчилари юзасидан чиқарган қарорига муносабат билдирди. Кеча Россия спортчиларининг Рио Олимпиадасига қатнашишларига расман рухсат берилган эди.
«Допинг истеъмол қилган ва қўлга тушган спортчилар халқидан, ватанидан ва бутун спорт жамоатчилигидан кечирим сўраши керак. Улар бутун мамлакатни шарманда қилишди.
Тоза спортчилар эса оқланиши ва уларнинг ҳеч қандай айби йўқ экани оммавий эълон қилиниши керак. Менга қолса, допинг тест вақтида арбитраж суди вакиллари ҳам қатнашишсин. Шунда ҳаммаси аниқ бўлади»,- дейди Усмонов.