Жамият | 21:10 / 27.07.2016
9130
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон Қирғизистонга электр энергия беришдан бош тортмоқда

Тожикистон Қирғизистонга электр энергия беришдан бош тортмоқда. Бу ҳақда тожик ОАВ маълум қилди.  

ОАВ маълумотларига кўра, 26 июлда Тожикистон энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода матбуот-анжуманида Сўғд вилоятидаги корхоналарнинг электр энергияга эҳтиёжлари ошгани сабабли Тожикистон Қирғизистонга сўралаётган ҳажмда электр энергия  тақдим қила олмаслигини маълум қилди. "Биз Қирғизистонга электр энергия сотишдан бош тортдик, чунки улар катта миқдорда, тахминан 2 млрд киловатт-соат электр энергия сўрашди. Бироқ жорий шароитларда шимолий ҳудуд кўпроқ ҳажмда электр энергияга эҳтиёж сезмоқда. Ҳудудда кун бўйи ва катта қувват билан ишловчи корхоналар кўп. Ҳозирда биз 50-60 мегаватт электр энергия тақдим қила олишимиз мумкин", деб айтди вазир.     
 
Қирғизистон Миллий энергохолдингида "24.kg" ахборот агентлигига маълум қилинишича, ҳозирча Тожикистондан расман жавоб келмаган. Энергетиклар фикрича, таклиф ҳанузгача ўрганиш босқичида турибди.  
 
Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан электр энергия алмашишни келишиш топшириғини берди, бу Тўхтагул сув омборидан сув оқизиб юборишни қисқартиришга, Тожикистон учун эса Ваҳш ГЭС каскадидан салт сув оқизиб юборишларни камайтиришга имкон беради ва электр энергия фойдали қўйиб юборилишини оширади. Қирғизистон Тожикистон билан кунига 1,5-2 млн киловатт-соат электр энергия етказиб бериш ҳақида келишишни режалаштирмоқда. Қирғизистон шунингдек Қозоғистондан ҳам электр энергия сотиб олишни мўлжалламоқда.