Жаҳон | 09:12 / 30.07.2016
7860
1 дақиқада ўқилади
Марказий разведка бошқармаси раҳбари Сурия яхлитлигининг сақлаб қолинишига шубҳа билдирди
Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жон Бреннан Суриянинг давлат сифатида яхлитлигининг сақлаб қолинишига шубҳа билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Мен Сурияни яна бирлаштиришга муваффақ бўлинишини билмайман", деб айтди Бреннан Aspen Security Forum анжуманида. У, шунингдек, Сурия мамлакатнинг ўзига тегишли қисмини бошқарувчи турли диний гуруҳлардан иборат конфедератив тузилмага айланиши мумкинлигини тахмин қилди.
МРБ раҳбари Сурияда тинчликка эришиш Ироқдаги вазиятга боғлиқ бўлишини қўшимча қилиб ўтди.