Алмазбек Атамбаев: “Қирғизчилик”нинг яхши ва ёмон томонлари бор
“Яхши ва ёввойи “қирғизчилик” бор”, - деди бугун ОАВ вакиллари билан учрашган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.
Унинг сўзларига кўра, ёввойи “қирғизчилик” – маҳаллийчилик. Унинг ишончи комилки, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида одамлар бир қишлоқдан ёки бир шаҳардан чиққанлиги учун жиноятчини ҳимоя қилишмайди.
“Қандайдир бир академикнинг қабила етакчисига айланиши қўрқинчли ҳолат. Бизни қаерга олиб кетяпсан? Африкагами? Яқинда бир сиёсатчи қабила етакчисига айланди. Халқни қабилаларга бўлувчи кишилар – халқ душманлари ҳисобланади. Ҳар бир инсонни ўзбек, рус ёки бошқа бир миллат вакили деб ёзиш керак дейдиганлар ҳам халқ душманларидир. Уларга қулоқ солиш керак эмас. Бу кишиларнинг ортида нима турганини ҳаммамиз биламиз”, - дея таъкидлади Атамбаев.
“Агар мамлакатинг учун қайғурсанг, у учун бирор фойдали иш қил. Масалан, дарахт эк ёки ўз уйинг томини ёп. Мен муаммо ечимини ҳамиша кўзгудан қидириш кераклигини айтиб келганман. Ечим қидиряпсанми – ўзингга қара, ўзгаришни ўзингдан бошла”, - дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:12 / 05.11.2024