Хитойда "келажак транспорти" синовдан ўтказилди
Хитойда портал ёки ер усти автобуси деб номланувчи TEB-1 автобусининг синови ўтказилди. Автобус конструкцияси унинг остидан бошқа автотранспортнинг ўтишига имкон беради.
Маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилишича, "келажак транспорти" деб эътироф этилаётган автобуснинг синови Хэбэй вилоятидаги Циньхуандао шаҳрида ўтган. Автобус узунлиги 22 метрни, эни 7,8 метрни ва баландлиги 4,8 метрни ташкил қилади.
Автобус шундай лойиҳаланганки, у икки четидаги устунларда йўл четига ўрнатилган махсус рельсларда ҳаракатланади. Автобус эни унинг остидан икки полосадаги автотранспортнинг ўтишига имкон беради ва шу тариқа тирбандлик келтириб чиқармайди.
Таъкидланишича, автобус ўз ичига 300 йўловчини сиғдира олади.
Мавзуга оид
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
20:48 / 10.09.2024
Тошкентда кондуктор маст ҳолда бўлган шахсни куч ишлатиб автобусдан тушириб юборди
11:05 / 08.09.2024
Самарқандда шаҳарлараро йўловчи ташиш автобусида яроқсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди
19:00 / 30.08.2024