Жаҳон | 22:40 / 03.08.2016
11744
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Дубайда Boeing’нинг фалокатга учраши сабабларини маълум қилди

Фото:businessclass.no

Дубай аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган Emirates авиакомпанияси самолёти иккинчи айланага кетмоқчи бўлган, бироқ керакли баландликка кўтарила олмаган, деб хабар бермоқда экипажнинг диспетчерлар билан суҳбатидан олинган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда The Aviarion Herald.

Таъкидланишича, самолёт бортида ҳеч қандай фавқулодда ҳодиса юз бермаган, экипаж 1,2 км баландликка учиш ҳақидаги кўрсатмани олгандан кейин диспетчер кейинги самолётга иккинчи айланага кетишни айтган ва қутқарув хизматларини чақиртирган.

Самолёт керакли баландликка кўтарила олмагач, самолётни фюзеляжга қўндиришга қарор қилинган. Самолёт фюзеляжга қўнгандан кейин ёниб кетган.