Спорт | 16:52 / 03.08.2016
9640
1 дақиқада ўқилади

Роналду полициячи қиёфасида дўстларини қўрқитди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду дўстлари билан ҳазиллашди. У лифтдан чиқиб келаётган дўстларини полициядан эканлигини айтиб қўрқитди.

Роналдунинг дўстларидан бири қўлини кўтариб, қўрқиб кетди. Футболчи бу видеони ўзининг «Инстаграм»даги саҳифасида жойлади. Тўрт соат ичида видеони 1,5 миллион киши томоша қилган ва 6 мингдан кўпроқ изоҳ ёзилган.