Жаҳон | 16:17 / 04.08.2016
5875
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда “Толибон” етакчиларидан бири йўқ қилинди

Фото: foxnews

Афғонистоннинг шимолидаги Қундуз музофотида толибонларнинг асосий раҳбарларидан бири бўлмиш Мулла Хайрулла ва унинг тўрт тансоқчиси йўқ қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий полиция раҳбари Козим Жангалбоғнинг маълум қилишича, жангариларнинг ўрни учувчисиз аппарат ёрдамида аниқланган.
“Толибон” бу маълумотни ҳали тасдиқламаган.

Аввалроқ Афғонистон президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар покистонлик толибонларнинг етакчиси Мангал Багхнинг ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга оид