Жаҳон | 08:24 / 04.08.2016
9488
2 дақиқада ўқилади

Франциянинг Сет шаҳри кўчалари винога тўлиб-тошди

3 августда кечки пайт Франциянинг Сет порт шаҳри кўчаларига маҳаллий винофурушнинг 5 та цистернасидаги бир неча ўн минг литр вино тўкиб юборилди. Полиция бу атайлаб қилинганини тахмин қилмоқда, деб хабар бермоқда France 3.

Biron S.A. компаниясининг омборида сақланаётган деярли 50 минг тонна спиртли ичимлик винолар сақланадиган ертўлалар жойлашган Ориен соҳилбўйи кўчаси ва қўшни кўчаларни, ертўлалар ва ер ости гаражларини қоплади. Воқеа жойига етиб келган фавқулодда хизматлар бунинг оқибатларини ярим соат давомида бартараф этишди. Жабрланганлар бўлмаган.

Ҳозирча бу ҳолат учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Вино сақланадиган ертўла қўриқчиси эшикнинг бузилаётгани овозини эшитгани ва бошига ёпинчиқлар ташлаб олган 20 га яқин кишини кўрганини маълум қилган.

Полицияда ушбу ҳодиса Ҳудудий виночилик қўмитаси (CRAV) фаолларининг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибати ҳисобланиши тахмин қилинмоқда. 20 июлда улар баъзи винофурушларни арзон испан виносини импорт қилиш ва атайлаб нархларни туширишда айблагандилар. 

2016 йилда CRAV фаоллари Франциянинг жанубида чегарадан 12 км узоқликда жойлашган Ле-Булу шаҳрида Испаниядан келаётган иккита цистерна винони тўхтатиб, ундаги винони оқизиб юборгандилар.

Фаолларнинг тажовузкор ҳаракатлари винога нархларнинг пасайиши билан тушунтирилмоқда, улар бунда бошқа давлатлардаги рақобатчиларни ҳамда супермаркет ва дистрибьюторлар тармоқларини айбламоқдалар.

Фаоллар Испаниядан келтирилган вино 100 литри учун 30-40 евродан, яъни худи шундай француз виносидан деярли 2 баробар арзонроқ сотилаётганидан шикоят қилмоқдалар.

Мавзуга оид