Light | 14:33 / 05.08.2016
7878
1 дақиқада ўқилади

НАСА Қуёш томонидан парчалаб ташланган кометани намойиш этди

SOHO (Solar and Heliospheric Observatory) фазовий обсерваторияси Қуёшнинг ўзига яқинлашиб келаётган кометанинг кулини кўкка совуришини қайд этган. 

Фазо жисми улкан юлдузга соатига 2 миллион км тезликда парвоз қилаётган бўлган. SOHO обсерваторияси томонидан 2016-йил 1-августида аниқланган комета 3 кундан сўнг йўқ бўлгани хабар қилинмоқда. 

Унинг сўнгги лаҳзалари акс этган видеолавҳани НАСА агентлиги намойиш этди.